23:06 / 18.04.2015
6 212

Суареснинг голи “Барселона”га “Валенсия” устидан ғалаба келтирди

Суареснинг голи “Барселона”га “Валенсия” устидан ғалаба келтирди

Испания чемпинати 32-тур марказий учрашувида “Барселона” ўз уйида мусобақа жадвалида 4-ўринда бораётган “Валенсия”ни қабул қилди, деб ёзади Kun.uz.

Учрашувнинг 1-дақиқасида Луис Суарес Месси томонидан узатиб берилган тўпни дарвоза аниқ йўллаб, тезкор гол киритишга муваффақ бўлди. Орадан бироз вақт ўтгач, ўйиннинг 10-дақиқасида меҳмонлар 11 метрлик жарима зарбаси ишлаб олди. Бироқ жамоа сардори Парехо уни аниқ амалга ошира олмади. Ўйин сўнггида ҳужумга зўр берган “Валенсия” дарвозасига “Барселона” қарши ҳужум билан жавоб берди. 94-дақиқада киритилган голга Месси муаллифлик қилди.

Бу ғалабадан сўнг “Барселона” 78 очко тўплаган ҳолда “Реал Мадрид”дан 5 очко олдинда бормоқда. Эслатиб ўтамиз, “Реал Мадрид” 32-турдаги ўз ўйинини “Малага”га қарши ўтказади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суареснинг голи “Барселона”га “Валенсия” устидан ғалаба келтирди