12:23 / 19.04.2015
6 066

“Реал” “Малага” устидан ғалаба қозониб, “Барселона” билан 2 очко фарқини сақлаб қолди

“Реал” “Малага” устидан ғалаба қозониб, “Барселона” билан 2 очко фарқини сақлаб қолди

Испания Ла Лигасининг 32 тури доирасида Мадриднинг “Сантьяго Бернабеу” стадионида ўтказилган “Реал” ва “Малага” ўртасидаги учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди, деб ёзади Kun.uz.
Биринчи таймнинг ўрталарида Серхио Рамос ҳисобни очди. 67-дақиқада Криштиану Роналду рақиб дарвозасига белгиланган пенальтидан унумли фойдалана олмади, аммо икки дақиқадан сўнг Хамес Родригес тўплар фарқини иккитага етказди.

71-дақиқада Хуанми “Малага”нинг ягона тўпини киритиб, фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди, аммо қўшиб берилган дақиқаларда Роналду яна бир гол уриб, ўйинга нуқта қўйди.
32 ўйиндан сўнг “Реал” 76 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Турнирни бошқараётган “Барселона” ҳисобида 78 очко бор. “Малага” эса 46 очко билан 7-ўринни банд қилиб турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Реал” “Малага” устидан ғалаба қозониб, “Барселона” билан 2 очко фарқини сақлаб қолди