“Арсенал” Англия Кубоги ярим финалида “Рединг”дан устун келди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-04-2015 | 12:26 ZAMIN.UZ / Спорт / 19 Апрел 2015 года
1 137

“Арсенал” Англия Кубоги ярим финалида “Рединг”дан устун келди

“Арсенал” Англия Кубоги ярим финалида “Рединг”дан устун келди

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси Англия Кубогининг ярим финалида “Рединг” клуби билан учрашди, деб ёзади Kun.uz.

Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. “Арсенал” ҳужумчиси Санчес ва “Рединг” футболчиси Макклирилар ўз ҳисобларига биттадан тўп ёзиб қўйишди. Қўшиб берилган 30-дақиқада Алексис Санчес навбатдаги голини уриб, жамоасига ғалаба олиб келди.
Шу тариқа “Арсенал” турнирнинг финалига йўлланмани қўлга киритди. Финалда у “Ливерпуль” жамоаси билан кубок учун баҳслашади.

Англия кубоги. 1/2 финал
«Рединг» (Рединг) — «Арсенал» (Лондон) — 1:2
Голлар: Санчес, 39 (0:1); Макклири, 54 (1:1); Санчес, 105+1 (1:2).
Огоҳлантиришлар: Чалоба, 45+2 — Паулиста, 108.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru