22:49 / 08.01.2017
4 887

Рио Олимпиадаси чемпионларига эсдалик ҳайкалчалари топширилди

Рио Олимпиадаси чемпионларига эсдалик ҳайкалчалари топширилди

Яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистон Олимпиада қўмитаси Бош ассамблеяси мажлиси сўнггида Риода олтин медалга сазовор бўлган Ўзбекистонлик спортчиларга эсдалик ҳайкалчалари топширилди, деб хабар қилмоқда Спутник агентлиги.

Боксчилар Ҳасанбой Дўсматов, Шахобиддин Зоиров, Фазлиддин Гоибназаров ва оғир атлетикачи Руслан Нуридиновларга чемпионликни қўлга киритган лаҳзада ўз қиёфалари тасвирланган бронза ҳайкалчалар топширилди.

Эсдалик ҳайкалчаларини Ўзбекистон президенти номидан бош вазир Абдулла Арипов топшириди. МОҚ хабарига кўра, ушбу ҳайкалчалар "Равшан Миртажиев галереяси" усталари томонидан ясалган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рио Олимпиадаси чемпионларига эсдалик ҳайкалчалари топширилди