Бугун ФИФА тақдимот маросими бўлиб ўтади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-01-2017 | 17:30 ZAMIN.UZ / Спорт / 09 Январ 2017
304

Бугун ФИФА тақдимот маросими бўлиб ўтади

Бугун ФИФА тақдимот маросими бўлиб ўтади

Бугун Цюрихда ФИФАнинг 2016 йил якунлари бўйича тақдимот маросими бўлиб ўтади.

Унга кўра йилнинг энг яхши футболчиси аниқланади. Номзодлар: Криштиану Роналду, Лионел Месси ва Антуан Гризманн. Ғолиб номи терма жамоалар бош мураббийлари, сардорлари, журналистлар ва мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра аниқланади. Барча соҳа вакиллари ғолиб номини аниқлаш учун 25 фоиздан иборат ўз улушига эга.

Шунингдек йилнинг энг яхши мураббийи ҳам аниқланади. Номзодлар: Клаудио Раньери, Фарнендо Сантуш ва Зинедин Зидан.

Маросим давомида энг яхши аёл футболчи, энг чиройли гол соҳиби, фэйр плей ва энг яхши мухлис ҳам аниқланади. ФИФА тақдимот маросими Тошкент вақти билан соат 22.30 да бошланиши кутилмоқда.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru