ФИФА. «Барса» ва «Реал» футболчилари эгаллаб олган 2016 йилнинг рамзий терма жамоасига АПЛдан ҳеч ким кирмади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-01-2017 | 23:12 ZAMIN.UZ / Спорт / 09 Январ 2017
228

ФИФА. «Барса» ва «Реал» футболчилари эгаллаб олган 2016 йилнинг рамзий терма жамоасига АПЛдан ҳеч ким кирмади

ФИФА. «Барса» ва «Реал» футболчилари эгаллаб олган 2016 йилнинг рамзий терма жамоасига АПЛдан ҳеч ким кирмади

ФИФА 2016 йилнинг рамзий терма жамоасини эълон қилди. Бу Цюрихдаги йил якунларига бағишланган маросим вақтида ошкор этилди, деб ёзмоқда «Дарё» сайти.

Унга кўра, йил рамзий терма жамоасидан Анлия Премьер-лигасининг бирорта ҳам футболчиси жой олмади. «Реал»нинг 5, «Барселона»нинг эса 4 нафар футболчиси йил жамоасига киритилди. Шунингдек, «Бавария» клуби дарвозабони Мануэль Нойер ҳамда «Ювентус» ҳимоячиси Даниэль Алвеш рўйхатга қўшилган.

«Барселона»нинг рамзий терма жамоадан жой олган Лионель Месси, Луис Суарес, Ҳерард Пике ва Андрес Иньеста каби футболчилари Цюрихдаги тақдирлаш маросимига ташриф буюрмади. 11 январь куни клуб Испания кубоги доирасида «Атлетик»ни қабул қилади. Сафардаги беллашув 1:2 ҳисобида бой берилгани учун «Барселона» жавоб ўйинига жиддий эътибор қаратаётгани айтилган.
ФИФА. «Барса» ва «Реал» футболчилари эгаллаб олган 2016 йилнинг рамзий терма жамоасига АПЛдан ҳеч ким кирмади

«Реал»нинг рамзий терма жамоадан жой олган барча футболчиси тақдирлаш маросими бошловчилари билан селфи тушди: Криштиану Роналду, Тони Кроос, Лука Модрич, Марсело ҳамда Серхио Рамос.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru