Роналду ўз нутқида «Барселона» ҳақида эслаб ўтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-01-2017 | 12:42 ZAMIN.UZ / Спорт / 10 Январ 2017
452

Роналду ўз нутқида «Барселона» ҳақида эслаб ўтди

Роналду ўз нутқида «Барселона» ҳақида эслаб ўтди

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ФИФА талқини бўйича 2016 йилнинг энг яхши футболчиси учун таъсис этилган мукофотни қабул қилиб олганидан кейин нутқ сўзлади.

«Мен учун овоз берганларнинг барчасига миннатдорчилик билдиришни истайман: мухлислар, терма жамоа сардорлари ва журналистлар. Раҳмат сизларга.

Мен ФИФА мукофотини илк марта олаётганим йўқ, аммо бу биринчи The Best. Мен биринчи навбатда «Реал»га ва жамоамиз мураббийига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мен учун қилган ишларингиз учун раҳмат. Шунингдек, оилам, акаларим, онам, клуб ходимларига раҳмат айтаман.

2016 йил фаолиятимдаги энг яхши йил бўлди. Мен ўтган йилни ҳеч қачон унутмайман. Жуда бахтиёрман, барчадан миннатдорман.

Афсуски, бундай паллада «Барселона» футболчилари биз билан бирга эмас, аммо уларни тўғри тушуниш мумкин», – деган Роналду.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА маросимига таклиф этилган «Барселона» футболчилари маросимга келмасликни маъқул кўрди. Лионель Месси, Жерар Пике, Луис Суарес ва Андрес Иньеста йил рамзий терма жамоасига киритилганди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru