«Бунёдкор» клуби ярим ҳимоячиси, Осиёнинг 2015 йилдаги энг яхши ёш футболчиси сифатида тақдирланган Достон Ҳамдамов фаолиятини Россия клуби сафида давом эттириши мумкин.
«Кун.уз» нашри хабарига кўра, Грознийнинг «Терек» клуби ушбу футболчига қизиқиш билдирмоқда. Чеченистонликлар жамоаси айни вақтда Россия Премьер-лигасида 17 тур учрашувларидан кейин тўртинчи ўринда жойлашган. Жамоада тожикистонлик Рашид Раҳимов бош мураббий.
Сардор Рашидов «Бунёдкор»ни тарк этгач, унинг ўрнида айнан Достонбек Ҳамдамов етакчига айланганди.
Достон Ҳамдамовнинг «Бунёдкор» билан шартномаси бор, лекин бу шартнома қанча муддатга тузилгани, унинг трансфери учун тошкентликлар жамоаси қанча маблағ сўраши маълум эмас.
У Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафида 2012 йил қитъа чемпионлигини қўлга киритган. У шунингдек 2015 йилда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этиб, жамоа билан чорак финалга қадар етиб борган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди