Ҳали ФИФА президентлигига қайта сайланмаган Блаттер 2018 йилги ЖЧ вақтида ФИФАда қолишини ишонч билан гапирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-04-2015 | 17:24 ZAMIN.UZ / Спорт / 20 Апрел 2015 года
797

Ҳали ФИФА президентлигига қайта сайланмаган Блаттер 2018 йилги ЖЧ вақтида ФИФАда қолишини ишонч билан гапирди

Ҳали ФИФА президентлигига қайта сайланмаган Блаттер 2018 йилги ЖЧ вақтида ФИФАда қолишини ишонч билан гапирди

ФИФА президенти Йозеф Блаттер 2018 йилги жаҳон чемпионати баҳсларини Россияда ўтказилиши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди, деб ёзади Kun.uz.

«Россиянинг ЖЧ учун олиб бораётган тайёргарлигини кўриб фахрландим. Бу мамлакат президенти Владимир Путиннинг ташаббуслари билан боғлиқ. Ва албатта спорт вазири Мутко ва Сорокинда тайёргарлик бўйича ажойиб жамоа иш олиб бормоқда».

«Мен 40 йилдан буён ФИФАдаман. Бу мен учун ўнинчи ЖЧ бўлади ва айтишим мумкинки, у жуда ажойиб тарзда ўтади. Мен ишлаётган ажойиб ишчи гуруҳини кўриб буни олдиндан ҳис қилмоқдаман», дейди Блаттер.

«Кимлардир Россиядан жаҳон чемпионатини тортиб олишни сўраб кўп ҳаракат қилишди. Уларга битта жавобимиз бор: биз ҳеч қандай сиёсат билан шуғулланмаймиз, фақат футбол билан машғул бўламиз. Асосийси ушбу мусобақани ўтказиш Россия халқига керак эканидир. Улар ушбу мусобақани ўзларида қабул қилишни жудаям исташмоқда, буни шахсан ўзим ҳис қилмоқдаман».

«Россия энг яхши жаҳон чемпионатини ўтказиши учун ҳеч нарса халақит бермайди. Тайёргарлик режа асосида давом этмоқда. Иқтисодий вазият жудаям яхши ҳолатда эмас, аммо бу яхшиланишини мен яхши биламан», дея Блаттернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru