2016 йили Ўзбекистон бўйича 2015 йилга нисбатан уч баробар кўпроқ, яъни 67 минг тоннадан зиёд мош экспорт қилинди.
Жумладан, “Ўзагроэкспорт” АЖ ҳамда “Shri Niwas Dall And Besan Mill”, “Green Field Agro”, “Avika Foods” ва “Eco Green Import&Export” компаниялари ўртасида тузилган тўғридан-тўғри шартномалар асосида Ҳиндистонга 2016 йил тўртинчи чорагидан бошлаб мош маҳсулоти экспорт қилинмоқда.
Маҳсулот асосан Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидан юкланмоқда.
2017 йил январь ойининг биринчи ўн кунлигида “Ўзагроэкспорт” АЖ томонидан Ҳиндистонга жами 300 тоннага яқин мош маҳсулоти экспортга юкланган бўлиб, ой охиригача яна 2 минг тонна мошни экспорт қилиш буюртмаси устида иш олиб борилмоқда.
Ҳиндистондаги ҳамкорлар таклифига кўра, жорий йилда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига синов тариқасида мошнинг янги навлари, хусусан, “Black Matpe” нави экилиб, экспорт қилиниши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди