23:34 / 14.01.2017
12 071

Салим «бойвачча» вице-президентликда қандай янгиликлар қилади?

Салим «бойвачча» вице-президентликда қандай янгиликлар қилади?

Ўтаётган ҳафтанинг энг шов-шувли хабарларидан бири таниқли тадбиркор Салим Абдувалиевнинг Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти этиб тайинлангани бўлди. Ушбу хабар сайтимизга жойланганидан сўнг facebook тармоғида ўқувчилар томонидан кўплаб фикрлар билдирилди.

Хусусан, «МОҚ ҳам бошқа ташкилотлар сингари виртуал қабулхона очадими?»

«Молиявий тарафлама қийналган иқтидорли болалар қўллаб қувватланадими?»

«Спортга иштиёқи бор аммо шароити кўтармаган оилалар қандай ёрдамларга эга бўлади?» каби фикрларни санаб ўтиш мумкин.

Салим Абдувалиев Қирғизбоевич 1950 йилнинг майида Фарғона вилоятининг Тошлоқ қишлоғида дунёга келган.

У эркин кураш бўйича 5 карра Ўзбекистон чемпиони бўлган.

У спортдан кетгач, аввалига заводда ишлаган, кейин ҳайдовчилик қилган.

Салим Қирғизбоевич 1997 йилдан буён Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси президенти ҳисобланади. У шу вақтга қадар Ўзбекистонда эркин кураш бўйича спорт мусобақаларига ҳомийлик қилиб келган. Халқ орасида Салим «Бойвачча» лақаби билан танилган бу спорт амалдори ўз вақтида катта теннис бўйича Ўзбекистон президенти Кубоги ҳомийси ҳам саналарди.

Айни вақтда Салим Қирғизбоевич Тошкентдаги Яшнаобод туманида истиқомат қилади. У 4 нафар қиз ҳамда 2 нафар ўғилнинг отаси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Салим «бойвачча» вице-президентликда қандай янгиликлар қилади?