2016 йилги мавсумни Тошкентнинг “Локомотив” клуби сафида ўтказган ярим ҳимоячи Артур Геворкян ва ҳимоячи Неманья Яничич “темирйўлчилар”ни тарк этди.
Ҳар икки футболчининг шартнома муддати ўз ниҳоясига етгани боис клуб мураббийлар штабининг қарорига кўра шартнома узайтирилмади. Натижада сербиялик ва туркманистонлик легионер эркин агентга айланди.
Ўтган мавсумда Артур Геворкян “темирйўлчилар”нинг 19 ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол киритган. Сербиялик ҳимоячи эса “Локомотив” таркибида 22 учрашувда иштирок этганди.
“Локомотив” янги мавсум олдидан жами 6 нафар футболчи билан хайрлашишга улгурди. Геворкян ва Яничичдан аввал клубни Иван Нагаев тарк этганди. Сервер Жепаров Эроннинг “Истиқлол” клуби билан, Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедов эса Қатарнинг “Ал-Сайлия” жамоаси билан шартнома имзолаганди.
Ўз навбатида, “Локомотив” икки нафар ивуарлик футболчи — 19 ёшли ҳужумчи Гнохере Кризо ва 23 ёшли ҳимоячи Муҳаммад Коне билан шартнома имзолади.
Манба: www.the-uff.com “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
“Ланс” клуби ўзбекистонлик легионери Абдуқодир Ҳусановни кузатиб қўяди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”