13:42 / 23.01.2017
4 623

Луис Энрике: "Барселона"нинг ўйини кўнгилдагидан анча йироқ"

Луис Энрике: "Барселона"нинг ўйини кўнгилдагидан анча йироқ"

"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике Испания чемпионатида "Эйбар" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (4:0) жамоасининг ўйини ҳақида фикр билдирди, деб ёзади «Stadion.uz» нашри.

"Жамоадан мамнунман. Яхши натижалар фойда келтиради, ўйинчилар ўзларига ишонч ҳосил қиладилар, аммо ўйинимиз кўнгилдагидан, мақсадларимизга етиш учун зарур бўлган даражадан анча йироқ.

Дастлабки 20-25 дақиқада "Эйбар"нинг прессинги олдида ҳеч нарса қила олмай қолдик. Умуман олганда, яхши ўйин кўрсатдик, рақибга ҳам тан бриш керак.

Бускетснинг даҳшатли жароҳатидан сўнг шу аниқ бўлдики, унинг жароҳати жиддий эмас экан. Бу яхши янгилик. Сержининг йўқлиги - катта муаммо, аммо биз буни уддалаймиз ва тўғри қарорга келамиз", - дейди Энрике.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике: "Барселона"нинг ўйини кўнгилдагидан анча йироқ"