01:46 / 07.05.2015
6 325

«Барселона» ўз майдонида «Бавария»ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди

«Барселона» ўз майдонида «Бавария»ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди

Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг ярим финал дастлабки учрашувларидан ўрин олган "Барселона" ҳамда "Бавария" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда Uff.uz.

Унда 3:0 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Икки голни аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси киритди. Дарҳақиқат, ушбу голлар бир-биридан чиройлиги билан ўйинни безаб берди.

Бевосита учрашув майдон эгаларининг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. Айниқса, Луис Суаресда бир қанча вазиятлар содир этилди. Уругвайлик футболчига кўп жиҳатдан омад етишмади. Катта саҳнага Месси чиққач, ҳаммаси жой-жойига тушди.

Ўйинга қўшиб берилган вақтда Неймар учинчи голни киритиб, амалда ўйин тақдирини ҳал қилди.

Шу тариқа "Барселона" жавоб ўйини олдидан ажойиб имкониятга эга бўлди.

Европа Чемпионлар лигаси, ярим финал
Барселона Испания – Бавария Германия 3:0

Голлар: 1:0 – 77 Месси, 2:0 – 80 Месси, 3:0 – 90+1 Неймар.
Барселона – тер Стеген, Дани Алвес, Бускетс, Пике, Альба, Иньеста (Рафинья, 87), Маскерано (Бартра, 89), Ракитич (Хави, 82), Неймар, Месси, Суарес.
Бавария – Нойер, Боатенг, Бернат, Бенатия, Лам, Алькантара, Хаби Алонсо, Рафинья, Швайнштайгер, Мюллер (Гетце, 79), Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Хаби Алонсо (35), Дани Алвес (46), Бенатия (52), Бернат (56), Пике (66), Неймар (69).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» ўз майдонида «Бавария»ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди