22:39 / 12.05.2015
4 085

Карло Анчелотти: «Бэйл агенти машғулотлар пайтида бирор марта ҳам бўлмаган, шунинг учун ғинг демаса ҳам бўларди”

Карло Анчелотти: «Бэйл агенти машғулотлар пайтида бирор марта ҳам бўлмаган, шунинг учун ғинг демаса ҳам бўларди”

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг яримҳимоячиси Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнеттнинг айтган гапларига ўзининг муносабатини билдириб ўтди, деб ёзади Kun.uz.

“Бу дунёда кўплаб одамлар нималардир ҳақида гапирадилар ва вақти билан жуда ортиқча жавраб юборадилар. Бэйл агенти гарчи бизнинг бирорта ҳам машғулотимизда бўлмаган, жамоа ичидаги муҳитдан бехабар бўлса ҳам фикр билдиришга ўзини ҳақли деб билиб, четдан туриб баҳо бермоқда.

Гаретда ҳеч қачон шериклари билан муаммолар бўлмаган. Ўз навбатида, унинг шерикларида ҳам Гарет билан муаммолар бўлмаган. Шунинг учун айтилган фикрлар ортиқчадир ва Гаретнинг агенти яхшиси ғинг демаса ҳам бўларди”, деб айтди италиялик мутахассис бунга жавобан.

Эслатиб ўтамиз, Бэйлнинг агенти “қироллик клуби” ўйинчилари унинг мижозини майдонда қўллаб-қувватламаётганларидан шикоят қилган. Унинг фикрича, “Реал” футболчилари Бэйлга кўпроқ узатмалар берсалар, у билан бирга ўзаро ҳаракат қилсалар ва унга ёрдам берсалар, у ўзини кўпроқ кўрсата олган бўларди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Карло Анчелотти: «Бэйл агенти машғулотлар пайтида бирор марта ҳам бўлмаган, шунинг учун ғинг демаса ҳам бўларди”