Бобур Акмалов ўзбек футболчиларига: Бундай футболингизни пишириб енг » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-05-2015 | 14:20 ZAMIN.UZ / Спорт / 14 Май 2015 года
1 062

Бобур Акмалов ўзбек футболчиларига: Бундай футболингизни пишириб енг

Бобур Акмалов ўзбек футболчиларига: Бундай футболингизни пишириб енг

Журналист Бобур Акмалов Oriat Dono радиоси эфири орқали ўзбек футбол жамоаларининг қитъа миқёсидаги мағлубиятларини қаттиқ танқид остига олди, деб ёзади Kun.uz.
“ОФК Осиё Чемпионлар Лигаси учун бизга тўртта ўрин бериб, бизнинг футболни керагидан ортиқча баҳолаб юборган экан, – таъкидлайди шарҳловчи. – Буни энди билдик. Бизга яримта йўлланма берилиши керак. Ҳа, яримта. Ана шу яримта йўлланма учун энг кучли деб саналган клубларимиз жон олиб, жон бериб курашишлари лозим. Курашларда тоблангач, Осиё Чемпионлар Лигасига муносиб бўлиб ягона жамоамиз чиқиши керак”.

Бундан ташқари, у арабларнинг “найранглари”, симуляция қўллашини, майдонда ётиб олишини рўкач қилиб, мағлубиятини хаспўшлашга ҳаракат қиладиган футбол мутасаддиларини танқидга олди: “Булардан ҳар қанча норози бўлсак-да, ўйин бобида улар биздан устун эканликларини кўрсатдилар”.

Ҳиссиётларга берилган журналист танқидни янада кескинлаштириб, “футболчиларни футболчи деб аташга тил бормайди”, – деб таъкидлади.
“Шунчалик ҳам пассив, қийшиқ, маънисиз ҳаракатлар қилган футболчиларни бу йил биринчи марта кўраяпмиз, – қўшимча қилди у. – Стадионга мухлислар кам тушишидан нолиб ўтирибмиз. Ҳа энди бундай ўйинлардан кейин ким ҳам тушарди стадионга? Ўйнайверинглар, ўзингиз учун, тўртта мутахассис, беш-олти қариндошингиз, ўзингиз ва мураббийингиз учун ўйнанг футболингизни. Бизга сиз ўйнайдиган футболнинг умуман кераги йўқ. Билганингизни қилинг. Бу гап Осиё Чемпионлар Лигасида қатнашган ҳар тўртта клубга тегишли. Пишириб енг бундай бесамар футболингизни, жаноблар. Ўзбек футболининг шаънига доғ туширишингиз жонга тегди”.

Шунингдек, Акмалов танқид тиғини Станислав Андреевга қарши қаратди ва футболчининг “Роналдуча туришлари, айёрона йиқилишлари ҳамда ўзини киборларча туришлари”ни эслаб ўтди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru