Александр Гейнрих Қозоғистондан чиқариб юборилишига бир бахя қолди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-05-2015 | 14:26 ZAMIN.UZ / Спорт / 14 Май 2015 года
661

Александр Гейнрих Қозоғистондан чиқариб юборилишига бир бахя қолди

Александр Гейнрих Қозоғистондан чиқариб юборилишига бир бахя қолди

Ўзбекистон терма жамоаси ва Чимкентнинг “Ўрдабоши” клуби футболчиси Александр Гейнрих Остона аэропортида қийин вазиятга тушиб қолди. Бу ҳақда Informburo.kz портали'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Айтилишича, 7 май куни Гейнрих, визасининг муддати тугаганига қарамай, Москвага учиб кетишга ҳаракат қилган пайтда чегарачилар томонидан қўлга олинган. Дастлаб уни мамлакат ҳудудидан чиқариб юбормоқчи бўлган, аммо унинг футболчи эканлигини ҳисобга олиб, жарима билан чекланишга қарор қилинган.

Таъкидланишича, футбол клубларининг аксариятида ўйинчиларнинг паспорт ва миграция тартибларига риоя қилиши жамоанинг махсус вакиллари томонидан кузатиб борилади.
Маълум бўлишича, Гейнрих Қозоғистон ҳудудидан 24 апрель куни чиқиб кетиши керак эди, аммо у бу ишни амалга оширишни 13 кунга кечиктирган.
8 май куни Остона туманлараро суди Гейнрихнинг ўз айбини тан олгани, оғир оқибатларнинг йўқлиги, илгари маъмурий жавобгарликка тортилмаганликни ҳисобга олиб, футболчининг адвокати Муҳаммадёровнинг жазони енгиллаштириш ҳақидаги илтимосини қондирди. Гейнрих белгиланган 29 730 танга жаримани ўша куннинг ўзидаёқ тўлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru