Абдулла Тангриев дзюдо бўйича Осиё чемпиони бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-05-2015 | 23:55 ZAMIN.UZ / Спорт / 15 Май 2015 года
2 964

Абдулла Тангриев дзюдо бўйича Осиё чемпиони бўлди

Кувайт давлатида 13-14 май кунлари ўтказилган Осиё чемпионатида Олимпиада ўйинларининг кумуш медаль совриндори, Жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори Абдулла Тангриевнинг ғалабаси шарафига Ўзбекистон байроғи кўтарилди.
Абдулла Тангриев дзюдо бўйича Осиё чемпиони бўлди

Оғирлик вазни 100 кг.дан юқори бўлган полвонлар беллашувида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Абдулла Тангриев нимчорак финалда ҳиндистонлик Удайвир Синҳни, чорак финалда япониялик Кента Нишигатани, яримфиналда мўғулистонлик Темюлен Баттулгани мағлуб этиб, ҳал қилувчи финал беллашувида қирғизистонлик Юрий Краковецкийдан устун келди, деб ёзади Kun.uz.

Ушбу қитъа чемпионатида терма жамоамиз аъзоларидан, шунингдек, Гулноза Матниёзова (-70 кг) ва Шарофиддин Болтабоев (-73 кг) кумуш, Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг) ҳамда Шерали Жўраев бронза медалига сазовор бўлишди.

Осиё чемпионатида иштирок этган қолган ҳамюртларимиз Ришод Собиров (-66 кг), Яҳё Имомов (81 кг) ва Рамзиддин Саидов (-100 кг) бешинчи, Дилдора Убайдуллаева (-52 кг) еттинчи ўринларни эгаллашди.

Шу тариқа, 1 та олтин, 2та кумуш ва 2та бронза медалига эга бўлган Ўзбекистон терма жамоаси Япония, Ж.Корея, Мўғулистон ва Хитой давлатларидан кейин 5-ўринни эгаллади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru