Хитойлик кунг-фу устаси Майк Тайсоннинг бармоғини бехосдан синдириб қўйди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-05-2015 | 17:41 ZAMIN.UZ / Спорт / 21 Май 2015 года
850

Хитойлик кунг-фу устаси Майк Тайсоннинг бармоғини бехосдан синдириб қўйди

Хитойлик кунг-фу устаси Майк Тайсоннинг бармоғини бехосдан синдириб қўйди

Хитойлик кунг-фу устаси ва режиссёр Донни Йен собиқ мутлақ жаҳон чемпиони, афсонавий боксчи Майк Тайсоннинг бармоғини бехосдан синдириб қўйди. BoxingScene нашрининг хабар беришича, собиқ боксчи “Ип Ман” фильмининг 3-қисмини суратга олиш пайтида жароҳат олди, деб ёзади Kun.uz.

Воқеа Тайсон ва Йен орасидаги жанг саҳналарини олиш пайтида юз берди. Хитойлик Тайсонга тирсаги билан зарба берди ва унинг бармоғини бехосдан синдириб қўйди. Боксчи шунга қарамай, саҳна кўриниши охиригача олинишини талаб қилди ва шундан кейингина шифокорларга бармоғини кўриб қўйишлари учун рухсат берди.

Тайсон тиббий кўрикдан ўтгандан кейин ҳазиллашиб, уни ҳеч ким овутмаётганидан шикоят қилди. АҚШлик боксчи “аввал ҳамма менинг Йенга жароҳат етазиб қўйишимдан хавотирланишаётган эди, бироқ акси бўлиб чиқди”, деб ҳазиллашиб қўйди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru