Анчелоттининг истеъфоси сабаб Криштиану Роналду «Реал»ни тарк этишга тайёр » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-05-2015 | 15:45 ZAMIN.UZ / Спорт / 29 Май 2015 года
801

Анчелоттининг истеъфоси сабаб Криштиану Роналду «Реал»ни тарк этишга тайёр

Анчелоттининг истеъфоси сабаб Криштиану Роналду «Реал»ни тарк этишга тайёр

Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоани тарк этишга тайёр. Бу ҳақда Don Balon нашри'га асосланиб Uff.uz хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, Португалия терма жамоаси аъзосининг кайфиятига кўп нарсалар таъсир қилган. Хусусан, клуб раҳбарияти томонидан Анчелоттининг истеъфога чиқариб юборилгани унга маъқул келмаган.

Бундан ташқари, клуб президенти Флорентино Перес аксарият муҳим масалаларда ярим ҳимоячи Гарет Бэйлни биринчи ўринга олиб чиқишга уринаётгани ҳам Роналдуга ёқмаяпти. Қўшимчасига, «Реал»нинг бўлажак мураббийи деб тахмин қилинаётган Рафаэль Бенитес билан бирга ишлаш нияти ҳам йўқ.

Роналдунинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар мўлжалланган бўлиб, футболчига «ПСЖ» қизиқиш билдирмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru