Равшан Эрматов Ҳиндистон Суперлигаси ўйинларини бошқариш учун иккинчи марта таклиф олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Равшан Эрматов Ҳиндистон Суперлигаси ўйинларини бошқариш учун иккинчи марта таклиф олди

Равшан Эрматов Ҳиндистон Суперлигаси ўйинларини бошқариш учун иккинчи марта таклиф олди

ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Ҳиндистон Суперлигаси учрашувларини бошқариш учун иккинчи марта таклиф олди.

Ҳиндистон Футбол Федерацияси таклифига кўра Эрматов бригадаси 17-26 декабрь кунлари оралиғида Ҳиндистон Суперлигаси ўйинларини бошқариб боришади. Ушбу баҳсларда Эрматовга қанотларда ФИФА лайнсменлари Абдуҳамидилло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади.

Эслатиб ўтамиз, бу Эрматов ва унинг бригадаси учун Ҳиндистон Суперлигасидан иккинчи таклифдир. Бир неча кун олдин бешинчи маротаба Осиёнинг энг яхши ҳаками деб топилган Равшан Эрматов, бунгача 15-25 ноябрь кунлари Ҳиндистон Суперлигаси учрашувларини бошқарган эди.

Манба: stadion.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru