13:31 / 31.05.2015
6 707

Месси, Суарес ва Неймар - испан футболи тарихидаги энг фойдали трио

Месси, Суарес ва Неймар - испан футболи тарихидаги энг фойдали трио

"Барселона" ҳужумчилари Лионель Месси, Неймар ҳамда Луис Суарес бир мавсум давомида энг кўп тўп киритиш бўйича Испания футболи тарихидаги рекорд натижани қайд этишди, деб хабар қилади «Arena.uz».

Испания Кубоги финалида "Атлетик" дарвозасига учта тўп киритган каталониялик форвардлар триоси ушбу мавсумда киритган голлари сони 120та етказиб қўйдилар. Шу тариқа "кўк-анорранглилар" 2011/12 йилги мавсумда "Реал" томонидан (Криштиану Роналду, Карим Бензема ва Гонсало Игуаин ўша йили биргаликда 118 та гол урган) ўрнатилган рекордни янгилади.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус"га қарши мавсумдаги сўнгги учрашув олдидан Мессининг ҳисобида 58 та, Неймарда 38та, Суаресда эса 24та гол бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси, Суарес ва Неймар - испан футболи тарихидаги энг фойдали трио