Лионель Месси 4—5 кг вазн ташлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
02-06-2015 | 13:24 ZAMIN.UZ / Спорт / 02 Июн 2015 года
824

Лионель Месси 4—5 кг вазн ташлади

Лионель Месси 4—5 кг вазн ташлади

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг 2015 йилдаги ажойиб формаси футболчининг ўз жисмоний тайёргарлиги устида ишлагани ва вазн ташлагани билан боғлиқ, деб ёзади «Daryo» нашри.

Ўтган йилга қараганда Месси 4—5 килограммга озган.

Кўпчиликнинг фикрига кўра, Мессининг ўйинлари 2013 ва 2014 йилларда пасайиб кетганди. Ушбу йилларда аргентиналик футболчи «Олтин тўп»ни ҳам Криштиану Роналдуга бой бериб қўйди. Аммо жорий мавсумда у яна ўз ҳолатига қайтди ҳамда жамоасининг Примеро ва Испания Кубогидаги ғалабаларида, бундан ташқари каталонияликларнинг ЕЧЛ финалига чиқишида асосий ролни ўйнади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru