Франция полицияси Роналдуни кўчада кичик ҳожат қилаётганда тутиб олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
02-06-2015 | 20:05 ZAMIN.UZ / Спорт / 02 Июн 2015 года
1 266

Франция полицияси Роналдуни кўчада кичик ҳожат қилаётганда тутиб олди

Франция полицияси Роналдуни кўчада кичик ҳожат қилаётганда тутиб олди

Франциянинг Сан-Тропе шаҳри полицияси Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси Криштиану Роналдуни шаҳар кўчаларидан бирида кичик ҳожатини чиқараётганда кўриб қолиб, унга оғзаки огоҳлантириш берди. Бу ҳақда «The Daily Mirror»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, воқеа 1 июнь тонгида содир бўлган. Португалиялик футболчи дўстлари билан Le Quai клубидан чиқиб, меҳмонхонага йўл олган вақтда Роналду кўчадаги автомобиллардан бирининг ортига ўтиб кичик ҳожат қилган.
Франция полицияси Роналдуни кўчада кичик ҳожат қилаётганда тутиб олди

Полициячилар Роналдунинг олдига келиб, жамоат жойида бундай ҳаракат мумкин эмаслигини маълум қилган ва бу ҳудудни тарк этишни сўраган. Футболчи полициячиларнинг кўрсатмасига бўйсуниб, воқеа жойини тарк этган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru