Хави “Барселона” мухлисларини Испания мадҳиясига ҳуштакбозлик қилишганини олқишлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-06-2015 | 18:08 ZAMIN.UZ / Спорт / 03 Июн 2015 года
1 131

Хави “Барселона” мухлисларини Испания мадҳиясига ҳуштакбозлик қилишганини олқишлади

Хави “Барселона” мухлисларини Испания мадҳиясига ҳуштакбозлик қилишганини олқишлади

“Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес Испания мадҳиясининг каталонияликлар ва басклар томонидан ҳуштакбозлик билан қабул қилинганига нисбатан ижобий кўз билан қарашини билдирди. Бу ҳақда Marca нашри'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

"Мухлислар Испания мадҳиясини яхши кутиб олишмаслигини тўғри тушуниш керак. Бизда демократия бор ва ҳар ким мадҳияга ўз муносабатини билдириш ҳуқуқига эга. Бунинг учун жамоаларни жазолаш мантиқдан эмас. Шунчаки, мухлислардан нега бундай қилишганини сўраш керак", дейди Хави.

Эслатиб ўтамиз, 30 май куни "Камп Hоу" ўйингоҳида ўтказилган Испания Кубоги учун финал учрашувида "Барселона" ва "Атлетик" (Бильбао) жамоалари беллашди. Бу икки жамоанинг ҳам мухлислари мамлакат мадҳиясини норозилик билан қарши олишди. Ўйинда "Барселона" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Шу йилнинг март ойида Мадрид шаҳри мэри Эсперанса Агирре "Барселона" ва "Атлетик" жамоалари мухлислари Испания Кубоги мусобақаси доирасидаги ўйинларда доимий равишда давлат рамзларига нисбатан ўз нафратларини изҳор қилиб келишларидан шикоят қилганди.

Маълумот учун, бу икки жамоа автоном вилоятлар жамоалари ҳисобланишади ва бу вилоятлар алоҳида ажралиб чиқишга ҳаракат қилиб келишади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru