17:30 / 05.06.2015
5 512

Хави: «Мессидан сўнг Неймар жаҳоннинг биринчи рақамли футболчисига айланади»

Хави: «Мессидан сўнг Неймар жаҳоннинг биринчи рақамли футболчисига айланади»

«Барселона» ярим ҳимоячиси Хави жамоадоши Неймарнинг келажагини юқори баҳолади, деб ёзади «Arena.uz».

«Неймар – ажойиб инсон. У топ савиядаги футболчи ва Бразилия термасининг етакчиси бўлишига қарамай жуда камтарин йигит. Кийиниш хонасида жамоадошларига ижобий таъсир ўтказа олади.

Неймар жуда иқтидорли ўйинчи. Месси фаолиятини якунлаганидан кейин Неймар жаҳоннинг энг кучли футболчисига айланади. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. У жамоада жуда муҳим вазифани бажармоқда. Бу ишни «Барселона» да 21-22 ёшда амалга ошириш ўта қийин иш.

Ишончим комил, бизни олдинда Неймарнинг олтин даври кутаётмоқда» , - дея sports.ru Хавининг фикрларини келтиради.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хави: «Мессидан сўнг Неймар жаҳоннинг биринчи рақамли футболчисига айланади»