Криштиану Роналду ҳақидаги фильм 2015 йил октябрида катта экранларга чиқади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-06-2015 | 19:35 ZAMIN.UZ / Спорт / 09 Июн 2015 года
1 608

Криштиану Роналду ҳақидаги фильм 2015 йил октябрида катта экранларга чиқади

Криштиану Роналду ҳақидаги фильм 2015 йил октябрида катта экранларга чиқади

«Реал» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақидаги фильм 2015 йилнинг октябрида прокатга чиқади. Бу ҳақда «ТАСС»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Картина съёмкаси билан машҳур Universal Pictures кинокомпанияси шуғулланди. Суратга олиш ишлари 2014 йилнинг январь ойида бошланганди ва жорий йилнинг баҳорида якунланди.

Роналду — футбол тарихидаги энг кучли ўйинчилардан бири ҳисобланади. У «Манчестер Юнайтед» таркибида 3 марта Англия чемпионатида ва бир марта Европа Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган. Мадриднинг «Реал» клубида эса португалиялик футболчи бир мартадан Испания чемпионати ва ЕЧЛда ғалаба қилган.

Роналду уч марта «Олтин тўп» мукофотини, уч марта «Олтин бутса»ни ва яна бир қанча жамоавий ҳамда индивидуал совринларни қўлга киритган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru