Роналду машғулотга косметик ниқобда келди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-06-2015 | 23:07 ZAMIN.UZ / Спорт / 12 Июн 2015 года
743

Роналду машғулотга косметик ниқобда келди

Роналду машғулотга косметик ниқобда келди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду машғулот ҳудудида юзига косметик ниқоб чаплаган ҳолда пайдо бўлди. Бу ҳақда Рейтер нашри'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

30 ёшли ушбу ҳужумчи Евро-2016 турнири учун саралаш босқичи доирасида Арманистонга қарши сафарда ўтказиладиган ўйиндан олдинги машғулотда шундай ниқоб билан ҳаракат қилган.

Қайд этиш жоизки, Роналду Ереван шаҳридаги аэропортда божхона хизмати билан муаммога дуч келганди.

Маълумот учун, Арманистон ва Португалия терма жамоаси ўртасидаги учрашув 13 июнь куни бўлиб ўтади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru