Хави: Неймар тақдирлаш маросимида ўзини ёмон тутгани учун унга ўзини босиб олиши кераклигини айтдим » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-06-2015 | 23:15 ZAMIN.UZ / Спорт / 12 Июн 2015 года
804

Хави: Неймар тақдирлаш маросимида ўзини ёмон тутгани учун унга ўзини босиб олиши кераклигини айтдим

Хави: Неймар тақдирлаш маросимида ўзини ёмон тутгани учун унга ўзини босиб олиши кераклигини айтдим

«Барселона» жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Хави чемпионлик нишонланган тантанали намойиш вақтида Неймар билан ўртасида келишмовчилик бўлиб ўтганига изоҳ бериб ўтди, деб ёзмоқда Kun.uz.

«Автобус четида турган вақтимда жамодошларим оёғимдан кўтариб, туртиб юборишга ҳаракат қилишди.

Шунда мен улардан, хусусан Неймардан тартибсизликни тўхтатишни сўрадим ва бор эътиборни мухлисларга қаратиш кераклигини айтдим. Чунки бу намойиш улар учун бўлаётган эди.

Албатта уч-тўрт кружка пиво ичиб олган вақтингда ўзингни ҳаддан ортиқ яхши ҳис қилиб юборасан, аммо тантана мухлислар учун бўлаётган эди. Уларга миннатдорчилик билдириш керак, ўзингдан кетишинг эса тўғри эмас», - дейди Хави.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Video

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru