Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U20 терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг чорак финалида Сенегал термасига қарши майдонга тушди.
Ўйин тенг курашлар асосида кечди. Иккинчи бўлимда вакилларимиз бир оз устунликка ҳам эга бўлишди. Аммо бу устунлик ҳисобда акс этмади. Аксинча, Сенегал термаси ёшлари ўзларининг имкониятларини пойлаб тўп суришди. Ана ўша имконият юзага келиши билан улар гол киритишга муваффақ бўлишди. Мамади Тиам 77-дақиқада жамоамизни жазолади.
Шу тариқа Равшан Ҳайдаров шогирдлари Жаҳон чемпионатининг чорак финалида Сенегалга мағлуб бўлиб, мусобақадаги иштирокларини якунлашди.
Ўзбекистон U20 - Сенегал U20 0:1
Гол: Мамади Тиам, 77
Ўзбекистон U20: Ҳамроев, Ашурматов, Абдуллаев, Ғиёсов, Комилов, Ҳамробеков, Соҳибов, Шукуров, Турсунов, Шомуродов, Ўринбоев.
Сенегал U20: Иброҳим Сай, Муҳаммад Сане, Элимане Сиссе, Сидйи Сарр, Алҳассан Силла, Мусса Коне, Мусса Вагуэ, Рожер Гомис, Алассан Сов, Мамаду Тиам, Реми Нассалан. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди