Самарқанднинг «Динамо» клуби собиқ футболчиси Дэвид Ония Малайзияда вафот этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-06-2015 | 08:39 ZAMIN.UZ / Спорт / 15 Июн 2015
1 645

Самарқанднинг «Динамо» клуби собиқ футболчиси Дэвид Ония Малайзияда вафот этди

Самарқанднинг «Динамо» клуби собиқ футболчиси Дэвид Ония Малайзияда вафот этди

Малайзиянинг Т-Тim клубининг нигериялик ҳимоячиси Давид Ония ўртоқлик учрашуви пайтида ҳушидан кетганидан кейин оламдан кўз юмди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Футболчи Кота-Бару шаҳрида Kelantan жамоасига қарши учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ ҳушидан кетган. Футболчи шифохонага олиб борилган ва у ерда ўзига келмай вафот этган.

Т-Тim жамоаси президенти Мод Заин агар тиббий кўмак ўз вақтида кўрсатилганда футболчининг ҳаёти сақлаб қолиниши мумкинлигини айтган.

“У юрак хуружини бошидан ўтказди, бироқ тиббий ёрдам ҳайдовчиси ўз ишига тайёр бўлганда ҳаммаси яхшилик билан тугаши мумкин эди. Ония ҳушидан кетганда ҳайдовчи трибунада бўлган”, деб айтди Заин.

Ўйин 60-дақиқада – шифохонадан футболчи ўлгани ҳақида хабар келгандан кейин тўхтатиб қўйилган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru