FIFA U-20. Сербия — Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-06-2015 | 17:20 ZAMIN.UZ / Спорт / 20 Июн 2015 года
938

FIFA U-20. Сербия — Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони!

FIFA U-20. Сербия — Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони!

Янги Зеландия давлатида Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ниҳоясига етди. Финалда Бразилия ҳамда Сербия терма жамоалари ўзаро кураш олиб боришди, деб хабар бермоқда Uff.uz

Қизиқарли кечган ўйиннинг асосий дақиқалари 1:1 ҳисобида якунланди. Мандич ва Перейралар биттадан гол муаллифига айланишди.

Кейин ҳакам 15 дақиқадан иборат икки бўлимни белгилади. Қўшимча берилган вақтларда Максимович гол уриб, жамоасига Жаҳон чемпионлигини таъминлаб берди.

Шу тариқа митти давтлат бўлган Сербия ёшлари Жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритишди.

Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати. Финал
Бразилия U-20 – Сербия U-20 1:2

Голлар: 0:1 – 70 Мандич, 1:1 – 73 Перейра, 1:2 – 118 Максимович.
Бразилия U-20 – Жан, Жоао Педро, Лукао, Жорже, Данило, Марлон, Бошилья (Перейра, 65), Жажа (Малком, 74), Маркос Гильерме, Жан Карлос, Габриэл Жезус (Алеф, 90).
Сербия U-20 – Райкович, Велькович, Бабич, Антонов, Гайич, Милинкович-Савич (Йованович, 82), Здьелар, Максимович, Живкович, Шапоньич (Илич, 95), Мандич (Гачинович, 76).
Огоҳлантиришлар: Алеф (100), Йованович (114).

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru