Сингапурлик бизнесмен Криштиану Роналдунинг қиёфасидан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-06-2015 | 15:41 ZAMIN.UZ / Спорт / 29 Июн 2015 года
555

Сингапурлик бизнесмен Криштиану Роналдунинг қиёфасидан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олди

Сингапурлик бизнесмен Криштиану Роналдунинг қиёфасидан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олди
Сингапурлик миллиардер Питер Лим португалиялик футболчи Криштиану Роналдунинг қиёфасидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда «ТАСС»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

6 йилга тузилган келишув суммаси ҳозирча маълум қилинмади.

Келишувга кўра, бизнесменга тегишли Mint Media компанияси ҳозирда «Реал» клуби фойдаланаётган расмлардан ташқари португалиялик футболчининг барча суратларига эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Forbes рейтингига кўра, Сингапурнинг энг бой кишилари рўйхатида 8-ўринни эгаллаб турган Лим «Роналду бренди қимматлашиб бораверишини, унинг компанияси бу брендни Осиёда ривожлантириши»ни таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи дунёнинг энг бой спортчилари рўйхатида 3-поғонани эгаллаб турибди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru