Ван Перси «Бешиктош»га ўтмайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-07-2015 | 00:58 ZAMIN.UZ / Спорт / 05 Июл 2015 года
632

Ван Перси «Бешиктош»га ўтмайди

Ван Перси «Бешиктош»га ўтмайди

«Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Робин ван Перси «Бешиктош»дан тушган таклифни рад этди, деб ёзмоқда «Uff.uz».

TalkSport нашри тарқатган маълумотларга кўра, манчестерликлар футболчининг трансфери борасида музокара олиб борган. «Бешиктош» уни «Шанхай Шэньхуа»га ўтиб кетган Демба Банинг ўрнига таклиф қилаётган эди.

«Бешиктош» клуби 31 ёшли голланд ҳужумчиси учун 7 миллион фунт тўлашга ва узоқ муддатли шартнома шартномага тайёрлигини маълум қилган. Бироқ ван Персининг режалари орасида ҳозирча, Туркияга кетиш вармианти йўқ. Унинг «МЮ» билан тузган шартномаси бир йилдан сўнг ниҳоясига етади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru