Хорхе Сампаоли: Месси Америка Кубогида мағлубиятга учради, лекин барибир у энг зўри » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-07-2015 | 12:58 ZAMIN.UZ / Спорт / 05 Июл 2015 года
621

Хорхе Сампаоли: Месси Америка Кубогида мағлубиятга учради, лекин барибир у энг зўри

Хорхе Сампаоли: Месси Америка Кубогида мағлубиятга учради, лекин барибир у энг зўри

Чили терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли унинг жамоаси ҳақли равишда финалда ғалаба қозонганини айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Uff.uz.

“Биз Аргентина терма жамоасидан кучлироқ эдик. Шу сабабли ҳақли равишда ғалаба қозондик, деб ўйлайман. Аслида, асосий вақтда ўйин тақдирини ҳал қилишимиз мумкин эди.

Шундай терма жамоага мураббийлик қилаётганимдан фахрланаман. Финалда асосий мақсадимиз рақибнинг етакчи футболчиларини зарарсизлантириш эди. Месси? Ҳа, у финалда мағлуб бўлди, аммо у ҳали ҳам дунёнинг энг зўри”, - дейди Хорхе Сампаоли.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru