Лионель Месси - хорижлик энг яхши спортчи, Криштиану Роналду бешинчи ўринда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
16-07-2015 | 13:07 ZAMIN.UZ / Спорт / 16 Июл 2015 года
1 522

Лионель Месси - хорижлик энг яхши спортчи, Криштиану Роналду бешинчи ўринда

Лионель Месси - хорижлик энг яхши спортчи, Криштиану Роналду бешинчи ўринда

“Барселона” клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ESPY совринига лойиқ кўрилди. Ушбу соврин “Йилнинг энг яхши хорижлик спортчиси”га берилади, деб хабар бермоқда “Uff.uz”.

Шу ўринда таъкидлаш лозим, Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду бу борада фақат бешинчи ўринни эгаллаган. Лионель Месси ўтган мавсум Испания чемпионати, Кубоги ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан эди. Боз устига у Аргентина терма жамоаси билан Америка Кубоги финалига қадар етиб борган ва Чилига мағлуб бўлган.

Месси Испания чемпионати ва Чемпионар лигасида 51 ўйин ўтказиб, 53 та гол урган ва 27 та голли узатмага муаллифлик қилган. Америка Кубогида эса 6 ўйинда битта гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru