Месси Габондаги стадион қурилишига биринчи ғиштни қўйди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-07-2015 | 00:39 ZAMIN.UZ / Спорт / 20 Июл 2015 года
802

Месси Габондаги стадион қурилишига биринчи ғиштни қўйди

Месси Габондаги стадион қурилишига биринчи ғиштни қўйди

«Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Габоннинг Порт-Жантиль шаҳрида қуриладиган стадионнинг илк ғиштини қўйишга бағишланган тантанали маросимда иштирок этди. Бу ҳақда «Championat.com»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Тадбирда Месси билан биргаликда Габон президенти Али бен Бонго Ондимба ҳам иштирок этди. Форвард биринчи марта Габонга ташриф буюрди. У маросимдан олдин «Барселона» футболкасига қолдирган дастхатларини улашди. Ушбу қурилаётган стадионда 2017 йилги Африка Миллатлар Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

«Бир неча йил олдин мен Барселонага борганман ва у ерда Мессини учратганман. Лионель меҳмонга келишга ваъда берганди. Лео ўз сўзининг устидан чиқди», — деди Бонго Ондимда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru