Анъанами ёки сенсация? «Арсенал» мавсумни мағлубият билан бошлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Анъанами ёки сенсация? «Арсенал» мавсумни мағлубият билан бошлади

Анъанами ёки сенсация? «Арсенал» мавсумни мағлубият билан бошлади

Англия чемпионатининг 1-туридан ўрин олган "Арсенал" ҳамда "Вест Хэм" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 0:2 ҳисоби қайд этилиб, меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб ҳисобни 43-дақиқада Куяте очди. Иккинчи бўлимда, аниқроғи 57-дақиқада Сарате "Вест Хэм" иккинчи голига муаллифлик қилди.

Бир томондан бу ҳисобни кўпчилик кутмаганди. Иккинчи томондан эса, "Арсенал" кўпинча мавсумни омадсиз бошлайди. Бу сафар ҳам шундай бўлди.

Гўёки "тўпчилар" такрибида ҳужумчи йўқдек. Венгер керакли ўзгаришларни амалга оширгач, ўйин сурати бироз ошгандек бўлди. Аммо, бу нарса ҳисобда ўз аксини топмади.

Шу тариқа, "Арсенал" илк турни мағлубият билан бошлади.

Англия чемпионати, 1-тур
Арсенал – Вест Хэм 0:2

Голлар: 0:1 – 43 Куяте, 0:2 – 57 Сарате.
Арсенал – Чех, Дебюши (Санчес, 67), Косьельни, Мертесакер, Монреаль, Касорла, Коклен (Уолкотт, 58), Ўзил, Окслейд-Чемберлен, Рэмзи, Жиру.
Вест Хэм – Адриан, Рид, Оксфорд (Нолан, 79), Крессуэлл, Огбонна, Томкинс, Куяте, Нобл, Пайе, Сарате (Жарвис, 63), Сако.
Огоҳлантиришлар: Нобл (5), Огбонна (7), Томкинс (37), Монреаль (69).

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru