Бунақаси ҳали бўлмаган! «Барселона» «Атлетик»дан жавобсиз тўртта гол ўтказиб юборди! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Бунақаси ҳали бўлмаган! «Барселона» «Атлетик»дан жавобсиз тўртта гол ўтказиб юборди!

Бунақаси ҳали бўлмаган! «Барселона» «Атлетик»дан жавобсиз тўртта гол ўтказиб юборди!

“Атлетик” ҳамда “Барселона“ клублари ўтрасида Испания Суперкубогининг дастлабки ўйини ўз ниҳоясига етди. Унда 4:0 ҳисоби қайд этилиб, баскларнинг ғалабаси билан якунланди, деб ёзмоқда Uff.uz.

Дастлаб, ўйиннинг 13-дақиқасида Сан Хосе чамаси 49 метрлардан зарба йўллаб, тер Стегенни доғда қолдиришга муваффақ бўлди – 1:0.

53-дақиқага келиб, Адурис ҳисобдаги фарқни иккита тўпгача етказди. Орадан 9 дақиқа ўтар-ўтмас, Адурис ҳисобни йирик 3:0 кўринишга олиб келди. Бу ҳам камлик қилгандек яна испаниялик ҳужумчининг ўзи пенальтидан ўзининг учинчи голини киритиб, якуний 4:0 натижасини ўрнатди.

Бунақаси ҳали бўлмаган! “Барселона” буларнинг барига ҳатто битта гол билан жавоб ҳам қайтара олмади. “Севилья” “комбэк”и “Барса“га салбий таъсир ўтказган-ми, ёки бошқа бир сабаб бор-ми, униси номаълум. Аммо, Луис Энрике шогирдлари энди “Камп Ноу”да бу шармандалик унутилишини таъминлашлари лозим.

Испания Суперкубоги. Дастлабки учрашув

Атлетик – Барселона 4:0 (1:0, 3:0)

Голлар: 1:0 – 13 Сан Хосе, 2:0 – 53 Адурис, 3:0 – 62 Адурис, 4:0 – 68, пенальти Адурис.
Атлетик – Ирайсос, Сан Хосе, Баленсиага, Эчейта, Де Маркос, Беньят, Эрасо (Гурпеги, 77), Сабин Мерино (Иньиго Лекуэ, 66), Сусаета (Боведа, 85), Лапорт, Адурис.
Барселона – тер Стеген, Вермален, Дани Алвес, Бартра, Адриано, Рафинья (Иньеста, 52), Серджи Роберто (Ракитич, 60), Маскерано, Педро (Рамирес, 71), Суарес, Месси.
Огоҳлантиришлар: Педро (41), Эрасо (44), Беньят (45), Дани Алвес (67), Эчейта (70), Сусаета (74), Маскерано (80), Гурпеги (88), Сан Хосе (90), Иньеста (90).

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru