Ла лига. «Реал» - «Сельта» - 3:0. Роналду хет-трикка эришди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ла лига. «Реал» - «Сельта» - 3:0. Роналду хет-трикка эришди

Ла лига. «Реал» - «Сельта» - 3:0. Роналду хет-трикка эришди

«Реал» ғалабали ўйинлар сериясини давом эттиради. Бу сафар мадридликлар қаршисида «Сельта» ожиз қолди. «Қироллик клуби»нинг учала голига Криштиану Роналду муаллифлик қилди. Хет-трик, ажойиб натижа.

Фақат ўйиннинг 35-дақиқасида Роналду томонидан ишланган шубҳали пенальти футбол мухлисларига ёқмади. Ўнг қанотдан тўп жарима майдончасига кираётган Роналду томон етказилди. Ҳимоячи Хонни жарима майдончаси ташқарисидан Криштианунинг ортида ушлади ва дарҳол қўйиб юборди. Буни сезган Роналду ўзини ерга ташлади ҳамда жарима майдончаси ичида йиқилди. Ундиано Мальенко пенальти белгилади. Роналдунинг ўзи 11 метрли жарима зарбасини голга айлантирди.

Иккинчи бўлимда «Реал» ўз устунлигини намойиш этди ва Роналду шерикларига етказган 2та узатмани голга айлантириб, якуний натижани ўрнатди.

"Реал" мавсумдаги кетма-кет 18-ғалабасини қўлга киритди ва Райкард давридаги "Барселона" рекордини такрорлади. Мадридликлар ҳисобидаги очколар сони 36тага етди ва улар пешқадамлик қилишда давом этишади.

Испания чемпионати, 14-тур
Реал Мадрид – Сельта 3:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – 36, пенальти Роналду, 2:0 – 65 Роналду, 3:0 – 81 Роналду.
Реал Мадрид – Касильяс, Рамос, Карвахаль, Пепе, Марсело, Ильяраменди, Хамес (Арбелоа, 53), Бэйл, Кроос, Бензема (Коэнтрау, 80), Роналду (Эрнандес, 85).
Сельта – Альварес, Мальо, Фонтас, Кабраль (Гомес, 74), Кастро, Крон-Дели (Мина, 82), Радоя, Орельяна (Фернандес, 70), Эрнандес, Нолито, Ларривей.
Огоҳлантиришлар: Кабраль (11), Кастро (35), Нолито (35), Хамес (38), Карвахаль (75), Эрнандес (77), Арбелоа (79), Ильяраменди (87).

Манба: www.stadion.uz.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru