Неймар «Манчестер Юнайтед"га ўтишга тайёрлигини билдирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Неймар «Манчестер Юнайтед"га ўтишга тайёрлигини билдирди

Неймар «Манчестер Юнайтед"га ўтишга тайёрлигини билдирди

«Барселона» жамоасининг бразилиялик ҳужумчиси Неймар ўз фаолиятини Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоасида давом эттириш ҳақида ўйламоқда.

The Guardian нашрида ёзилишича, у август ойининг охиригача Англияга кўчиб ўтиши эҳтимоли юқори эмас. Лекин келажакда «МЮ» сафида пайдо бўлиши мумкин.

Футболчи бу жамоага катта қизиқиш билан қарамоқда ва жамоада ўйнашни истамоқда. Неймар ўзини АПЛда синаб кўриш истагини билдирган.

«МЮ» жамоаси вице-президенти Эд Вудворд ўтган ҳафтада «Барселона»га бошқа бир ҳужумчи Педрони трансфер қилиш масаласида борган, лекин Педро охирги дақиқаларда «Челси»га ўтиб кетганди.

«МЮ» вакили Педрони қўлга кирита олмаганидан кейин Неймар билан ҳам учрашгани айтилмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru