ОАВ: Android Pay 26 августдан ишга туширилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

ОАВ: Android Pay 26 августдан ишга туширилади

ОАВ: Android Pay 26 августдан ишга туширилади

Google компанияси AndroidPay тўлов тизимини АҚШда 26 августдан ишга туширмоқчи. Бу ҳақда Android Police нашрига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Бу ҳақда расмий ахборот берилмаган. Бироқ тизимнинг ишга туширилиши санаси ҳақида McDonald's тамаддихоналар тармоғи ходимлари берган маълумотлардан маълум бўлган. Уларга 26 августдан Android Pay орқали тўловларни қабул қилишга тайёр туришлари уқдирилган. Йўриқномада кўрсатилишича, McDonald's ходимлари Apple Pay’дек амалларни бажаришлари лозим. Google одатда йирик янгиликларни чоршанба куни чоп этиши ҳам Android Pay 26 августдан ишга туширилиши фойдасига гапирмоқда.

Android Pay тизими Apple Pay каби ўзидан маълумотларни узатиш NFC технологияси ёрдамида тўлов терминаллари билан ишловчи виртуал банк ҳисоб рақамини акс эттиради.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru