Ўзбекистон - Яман учрашуви чипталари сотувга чиқарилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
25-08-2015 | 14:02 ZAMIN.UZ / Спорт / 25 Август 2015 года
1 852

Ўзбекистон - Яман учрашуви чипталари сотувга чиқарилди

Ўзбекистон - Яман учрашуви чипталари сотувга чиқарилди

Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи учинчи тур ўйинлари доирасидаги Ўзбекистон - Яман ўйини чипталари бугун — 25 августда сотувга чиқади.

Марказий "Пахтакор" ўйингоҳида бўлиб ўтадиган ушбу учрашув чипталари стадион кассаларида 14:00дан сотувга чиқарилади. 26 августдан бошлаб эса ҳар куни 10:00дан 18:00гача кассалардан чипталарни харид қилиш мумкин.

SIP тоифадаги чипталар 30 000 сўмдан бўлса, қолган барча чипталар нархи 13 000 сўм.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Яман учрашуви 3 сентябрь, соат 19:00да бошланади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru