Алекс Фергюсон: Ҳеч қачон Рунини идеал тўпурар деб ҳисобламаганман » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Алекс Фергюсон: Ҳеч қачон Рунини идеал тўпурар деб ҳисобламаганман

Алекс Фергюсон: Ҳеч қачон Рунини идеал тўпурар деб ҳисобламаганман

«Манчестер Юнайтед» клуби собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон манкунианликлар ҳужумчиси Уэйн Рунини ҳеч қачон тўпурар футболчи деб ҳисобламаганини айтиб ўтди.

«Биз унга оддий футболчидан кўра кўпроқ баҳо берганимиз, аммо ҳеч қачон идеал тўпурар сифатида қарамаганимизни яхши биласиз. Уни тўпурар футболчи дейиш учун ҳеч қачон асос бўлмаган.

Руни ёрқин футболчи эди, шу сабабли ҳам уни сотиб олишни жуда истаган эдик», - дейди Фергюсон.

Эслатиб ўтамиз, Руни 2004 йилда «Эвертон»дан «МЮ»га ўтган ва шу вақт ичида 170 та гол урган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru