«Барселона»дан йирик ғалаба. Мессидан хет-трик » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
07-12-2014 | 23:02 ZAMIN.UZ / Спорт / 07 Декабр 2014 года
1 136

«Барселона»дан йирик ғалаба. Мессидан хет-трик

«Барселона»дан йирик ғалаба. Мессидан хет-трик

Испания чемпионатининг 14-туридан ўрин олган «Барселона» ҳамда «Эспаньол» клублари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 5:1 ҳисоби қайд этилиб, мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, ўйинининг 13-дақиқасида Гарсия меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Мезбонлар жавоб голини киритиш мақсадида ҳужумга зўр беришди. Лекин, «Эспаньол» тайм охирига қадар ҳимояда ишончли ўйнаб келаётган эди. Аммо, барибир Лео Мессининг маҳорати рақиб ҳимоясидан зўрроқ чиқди ва 45-дақиқага келиб аргентиналик футболчи мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимнинг 5-дақиқасида Мессининг ўзи Касилья қўрқлаётган дарвозага иккинчи голни киритишга муваффақ бўлди. Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас Пике орадаги фарқни оширди. 77-дақиқага келиб, заҳирадан майдонга тушган Педро ҳисобни йирик кўринишга олиб келган бўлса, ниҳоят Месси учрашувдаги учинчи голини киритди ва якуний 5:1 натижасини ўрнатди.

Демак, мазкур ғалаба эвазига «Барса» 34 очко тўплаб, мусобақа жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Испания чемпионати. 14-тур

Барселона – Эспаньол 5:1 (1:1, 4:0)
Голлар: 0:1 – 13 Гарсия, 1:1 – 45 Месси, 2:1 – 50 Месси, 3:1 – 53 Пике, 4:1 – 77 Педро, 5:1 – 81 Месси.
Барселона – Браво, Алвес, Бускетс (Матье, 84), Пике, Альба, Хави, Маскерано, Ракитич (Иньеста, 65), Неймар, Суарес (Педро, 70), Месси.
Эспаньол – Касилья, Фуэнтес, Арбилья, Гонсалес, Бертран (Гонсалес, 84), Васкес, Санчес, Каньяс (Морено, 60), Севилья, Гарсия, Кайседо (Стуани, 71).
Огоҳлантиришлар: Севилья (29), Васкес (52), Гонсалес (69), Арбилья (79).

Манба: www.uff.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru