Карло Анчелотти: Криштиану Роналду яна энг яхши тўпурар бўлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Карло Анчелотти: Криштиану Роналду яна энг яхши тўпурар бўлади

Карло Анчелотти: Криштиану Роналду яна энг яхши тўпурар бўлади

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчи Криштиану Роналду янги мавсумда ҳам энг яхши тўпурар бўлишига ишонишини айтиб ўтди.

«Мен бунга мутлақо шубҳа қилмайман. Криштиану Роналдуни яхши биламан ва у янги мавсумда ҳам Испания чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлиши ҳақида баҳслашишим мумкин.

Ўтган йили, мен «Реал» бош мураббийи бўлиб турганимда у умумий ҳисобда 61 та гол урди. Бу жуда ҳайратланарли. У ва Лионель Месси дунё футболи тарихидаги энг буюк футболчилар қаторига киради. Испаниянинг омади келган, бу футболчиларнинг ўйинини жонли кўради», - дейди мураббий.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru