Ўзбекистон терма жамоаси 2018 йилги ЖЧ саралаши доирасида Филиппинни 5:1 ҳисобида енгди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон терма жамоаси 2018 йилги ЖЧ саралаши доирасида Филиппинни 5:1 ҳисобида енгди

Ўзбекистон терма жамоаси 2018 йилги ЖЧ саралаши доирасида Филиппинни 5:1 ҳисобида енгди

8 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Манила шаҳрида Филиппин терма жамоасига қарши 2018 йилги жаҳон чемпионати учун саралаш ўйинларининг иккинчи босқичи, 3-тур ўйинини ўтказди.

Бу ўйиннинг биринчи таймидаёқ 3:0 ҳисобидаги устунлик таъминланди. Биринчи таймда, Одил Аҳмедов, Сардор Рашидов ва Игорь Сергеев ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди. Иккинчи таймда эса Сардор Рашидов ва Игорь Сергеев яна бир мартадан аниқ зарба йўллашди. Рақибнинг жавоб голига эса иккинчи таймда майдонга туширилган Шрок муаллифлик қилди.

Шу тарқиқа, Самвел Бабаян бошчилигидаги иккинчи ўйин ҳам ғалаба билан якунланди. 3 сентябрь куни Тошкентда Яман терма жамоаси мағлуб этилганди. Айни вақтда Ўзбекистон терма жамоаси ўз гуруҳида 3 ўйиндан 6 очко тўплаган ҳолда иккинчи бўлиб турибди.

ЖЧ-2018 саралаши
Филиппин - Ўзбекистон — 1:5

Голлар: Одил Аҳмедов (1), Сардор Рашидов (14, 81), Игорь Сергеев (43, 65) - Шрок (69)
Филиппин: Эсеридж, Палла, Вудланд (Агуиналдо, 46), Рамсей (Шрок, 46), Отт, Мусаг, Янгхазбенд, Дайсуки, Люцена, Патино, Мартин
Ўзбекистон: Александр Лобанов, Виталий Денисов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Станислав Андреев, Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Сардор Рашидов, Игорь Сергеев.
Ўзбекистон терма жамоаси 2018 йилги ЖЧ саралаши доирасида Филиппинни 5:1 ҳисобида енгди

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru