«Барселона» сафарда «Атлетико»ни мағлубиятга учратди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Барселона» сафарда «Атлетико»ни мағлубиятга учратди

«Барселона» сафарда «Атлетико»ни мағлубиятга учратди

Испания чемпионати учинчи турининг марказий учрашувида «Атлетико» ва «Барселона» клуби тўқнаш келди. Каталонияликлар оғир кечган учрашувда сафардан ғалаба билан қайтишга муваффақ бўлдилар.

«Атлетико» клуби ўз майдонида 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Аввалига ҳаммаси мадридликлар учун яхши кечаётган эди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмагач, 51 дақиқада Торрес гол киритиб жамоасини олдинга олиб чиқди. Аммо орадан тўрт дақиқа ўтгач Неймар ҳисобни тенглаштирди. 77 дақиқада Месси киритган гол учрашув тақдирини амалда ҳал қилди.

Испания чемпионати, 2-тур
Атлетико – Барселона 1:2 (0:0, 1:2)

Голлар: 1:0 – 51 Торрес, 1:1 – 55 Неймар, 1:2 – 77 Месси.
Атлетико – Облак, Хименес, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Тиагу, Габи (Вьетто, 81), Коке, Оливер Торрес (Феррейра Карраско, 60), Гризманн, Торрес (Мартинес, 62).
Барселона – тер Стеген, Серджи Роберто, Вермален (Матье, 28), Альба, Ракитич (Месси, 60), Бускетс, Иньеста, Маскерано, Рафинья, Неймар, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Оливер Торрес (18), Филипе Луис (43), Иньеста (44), Хименес (89).

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru