«Реал» ўз майдонида «Гранада»ни кичик ҳисобда енгди ва 1-ўринга кўтарилиб олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Реал» ўз майдонида «Гранада»ни кичик ҳисобда енгди ва 1-ўринга кўтарилиб олди

«Реал» ўз майдонида «Гранада»ни кичик ҳисобда енгди ва 1-ўринга кўтарилиб олди

Испания чемпионатининг 4-туридан ўрин олган «Реал» Мадрид ҳамда «Гранада» клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига этди.

Унда 1: 0 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ягона гол 55-дақиқада Карим Бензема томонидан киритилди.

Кўпчилик бу ўйинда йирик ҳисобни кутганди, аммо бу кеча "Гранада" футболчилари майдон эгаларига этарлича қаршилик кўрсата олишди.

Барибир, Рафаель Бенитес шогирдлари керакли натижани қўлга киритишди ва мусобақа жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олишди.

Испания чемпионати. 4-тур
Реал Мадрид – Гранада 1: 0

Гол: 1: 0 – 55 Бензема.
Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Карвахаль, Варан, Модрич, Кроос (Ковачич, 62), Иско, Васкес, Роналду, Бензема (Черишев, 77).
Гранада – Фернандес, Дория, Бираги, Лопеш, Ломбан, Крхин, Маркес, Мендес (Лопес, 77), Рочина (Рико, 67), Эль-Араби, Саксесс (Ибаньес, 61).
Огоҳлантиришлар: Мендес (35), Иско (43), Маркес (70), Крхин (80).

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru