Левандовски Европадаги чемпионатлар тарихидаги энг тезкор пента-трик муаллифига айланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Левандовски Европадаги чемпионатлар тарихидаги энг тезкор пента-трик муаллифига айланди

Левандовски Европадаги чемпионатлар тарихидаги энг тезкор пента-трик муаллифига айланди

"Бавария" ҳужумчиси 22 сентябрь куни Бундеслиганинг 5-тури доирасида "Вольфсбург"га қарши ўйинда 5та гол уриб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

Унинг бу пента-трики 9 минут ичида амалга оширилди ва Левандовски Европадаги чемпионатлар тарихидаги энг тезкор пента-трик муаллифига айланди.

Қайд этиш керакки, Левандовски ушбу ўйинга захирадан қўшилган ҳолда 5та гол урди ва бундай натижани ҳали ҳеч бир футболчи қайд этмаганди.

Эндиликда Левандовски "кучли тўртлик" чемпионатлари бўйича энг тезкор равишда урилган пента-триклар муаллифлари рўйхатида ҳам етакчилик қилмоқда.

Маълумот учун, Ла Лигадаги энг тезкор пента-трик муаллифи Ладислав Кубале (19 дақиқа ичида 5та гол, 1952 йил), АПЛда Жермейн Дефо (26 дақиқа ичида 5та гол, 2009 йил), А серияда Мирослав Клозе (39 дақиқа ичида 5та гол, 2013 йил) ҳисобланади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru